UZ

Сўнгги янгиликлар

16:02"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   0 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  13 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  3 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  15 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  5 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6

"Бавария" Левандовски учун қўшимча пул олади Янгиликлар

"Бавария" Левандовски учун қўшимча пул олади

ОАВ тафсилотларни ошкор қилди.

Роберт Левандовски "Барселона"га ўтгандан сўнг ўзининг формаси билан ҳайратда қолдирмоқда. "Mundo Deportivo" нашрининг хабар беришича, польшаликнинг ажойиб ўйини Каталония клубининг харажатларига таъсир қилди.

Ўтган ёзда Левандовски юқори даражадаги ўтиш қаҳрамонига айланди. Узоқ давом этган музокаралардан сўнг "Барселона" "Бавария" футболчиси учун 45 миллион евро + 5 миллион евро тўлашга рози бўлди.

Иккала клуб ҳам бонус тафсилотларини расман эълон қилмаган. Бироқ Каталония матбуоти улар Левандовскининг ютуқларига боғлиқлигини ёзмоқда.

Польшалик ҳужумчи камида 25 та гол урган ҳар бир мавсум учун "Барселона" "Бавария"га 1,25 миллион евро тўлайди. Бу шарт 2026 йилгача амал қилади.

"Mundo Deportivo"нинг қайд этишича, "Бавария" тез орада биринчи бонус тўловини олиши керак. Левандовски жорий мавсум "Барселона" сафида 23 та гол уришга улгурди. Яна иккита голдан сўнг каталонияликлар "Бавария"га 1,25 миллион евро ўтказишлари керак бўлади.

Левандовски 23 та голдан 14 тасини Испания чемпионатида урган. 34 ёшли футболчи тўп киритиш бўйича Ла Лигада пешқадам бўлиб, Хоселудан 3 та гол олдинга ўтиб кетган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика