“Бавария” ҳимоячиси АПЛга кўчиб ўтиши мумкин

20 апр 2019, 09:53
Никлас Зюле “Бавария”ни ёзда тарк этиши мумкин.

Футболчига айни дамда “Манчестер Юнайтед” асосий даъвогар бўлиб турибди. Инглизлар ёзги трансферлар вақтида жамоа ҳимоясини мустаҳкамлаб олишни кўзламоқда. Зюленинг мюнхенликлар билан шартномаси 2021/22 йилги мавсум якунида тугайди. Қизиғи, футболчининг шартномасида товон пули миқдори кўрсатилмаган. Зюле жорий мавсум Бундеслигада 26 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football24