"Бавария" ҳар эҳтимолга қарши Гвардиолага ўринбосар қидиришни бошлади
Aslanov Jasurbek
26 мар 2015, 16:41
"Бавария" раҳбарияти бир неча ойдан бери жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўрнига мураббий излаяпти.
Немис гранди Гвардиола билан шартномани узайтирмоқчи, аммо мутахассис бунга рози бўлишини ҳеч ким билмайди. Шу сабабли, "Бавария" ҳар эҳтимолга қарши янги мураббий қидирмоқда. Бу жойга асосий номзодлардан бири "Майнц" мураббийи Томас Тухель.