"Бавария" "Галатасарой" ҳимоячисини сотиб олиш борасида музокаралар олиб бормоқда
26 янв 2024 00:21
Янгиликлар
"Бавария" "Галатасарой" ҳимоячисини сотиб олиш борасида музокаралар олиб бормоқда
"Бавария" "Галатасарой"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Саша Боэ трансферини расмийлаштириши мумкин.
Мюнхенликлар 23 ёшли франциялик футболчининг трансфери бўйича музокараларни бошлаб юборишди. Манбага кўра, турк клуби футболчини 25 миллион евро эвазига қўйиб юбориши мумкин.
Боэ 2021 йилнинг ёзида 1,15 миллион евро эвазига "Ренн"дан "Галатасарой"га ўтган эди. Ўшандан бери у истанбулликлар сафида 83 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Жорий мавсумда у 31 та ўйинда 2 та гол урди.
Футболчининг "Галатасарой" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали Боэни 22 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар