

"Мен учун ўйинда ғалаба қозонишимиз муҳим эди. "Лацио" яхши ҳимояланди, аммо ўйлайманки, ҳақли равишда ғалаба қозонди. Гол ўтказиб юборганимиздан эса афсусдаман.
Бизда кучли ҳужум чизиғи бор. Биз шундай ўйнашда ва ҳимояланишда давом этишимиз муҳим. Ҳимояланишни ҳужумчиларимиз бошлаб беришлари керак, бу рақибга босим ўтказади.
Албатта орада рақибларда ҳам вазиятлар юзага келади. Аммо мен айнан шундай ўйнашимизни истайман", - деди Флик.



