

Маълумотларга кўра, жамоанинг баъзи футболчилари хорватиялик мутахассиснинг ротацияларидан норози. Уларнинг орасида ҳимоячи Никлас Зюле, ярим ҳимояч Леон Горецка ва ҳужумчилар Серж Гнабри ва Сандро Вагнер бор. Футболчиларнинг фикрича, улар етарли ўйин амалиётига эга бўлишмаяпти.
Мураббийдан мамнун бўлмаганлар сафида Хамес Родригес ҳам мавжуд.


