UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:45Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  2 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 19:00Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  9 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  8

"Бавария" боссларига Нагельсманнинг кийиниш услубини ёқмаяпти. Улар мураббийдан футболни шоу-бизнесга аралаштирмасликни сўрашмоқда Янгиликлар

"Бавария" боссларига Нагельсманнинг кийиниш услубини ёқмаяпти. Улар мураббийдан футболни шоу-бизнесга аралаштирмасликни сўрашмоқда

Мюнхендаги яна бир муаммо.

"Бавария" ва Юлиан Нагельсманн ўртасида можаро. Абадий чемпион халқаро танаффусга Бундеслигада етакчи "Унион" жамоасидан 5 очко ортда қолган ҳолда 5-ўрин билан йўл олди.


Bild газетасининг хабар беришича, "Бавария" Нагельсманни ўйинларга кийимлар танлашида танқид қилмоқда... Клуб Юлиан бир нарсани тушунишини хоҳлайди: футбол — бу шоу-бизнес эмас. Шунга қарамай, Юлиан фақатгина мюнхенликлар ҳамкорлик қиладиган брендлар кийимларини танлайди — adidas ва Hugo Boss.


Клуб раҳбарияти Нагельсманни гўёки "мураббийлар ўриндиғини ўзига хос шоҳсупага айлантирганликда" айбламоқда — гўё мураббийнинг либослари жамоа ичида жанжалларни келтириб чиқармоқда. "Бавария"га Юлианнинг шундай йўл билан ўзига диққат-эътибор қаратиши ёқмайди.


Юлиан айрим пайтда ёрқин образда намоён бўлса ҳам, ушбу мавсумда ўзини анча тутиб турибди.


Масалан, у "Унион"га қарши ўйинга расмли оддий оқ рангли футболкада борди.



У Италиянинг "Интер" жамоасига қарши ўйинга ўзи билан "элегант" қора костюмини олиб кетди.



"Штутгарт"га қарши ўйинда жамоаси учун шундай оқ курткада қайғурди.



У "Барса"нинг илиқ кутиб олишида замонавий шимларда эди.



Гарчи, оддий қора футболка бўлса ҳам.



Нагельсманн олдинроқ бундай ҳам ёрқинроқ кийинарди.


"Модалар даҳоси". Нагельсманн ҳақида шундай дейишади.


Сўнгги бир неча йилда кийими Нагельсманникидан кўп муҳокама қилинадиган мураббийни топиш қийин. Мураббийнинг "Бавария"га кетиши ҳақидаги хабардан сўнг, таниқли спорт сайти SPOX унинг энг яхши либосиларини танлади. Биринчи ўринни узун сариқ куртка ва қизил-сариқ рангли Nike кроссовкаларидаги расм эгаллади. Bild 2020 йилнинг сентябрида Нагельсманн Америка компанияси билан шартнома имзолаган биринчи коуч бўлишини ёзганди, аммо битим ҳақидаги расмий маълумот эълон қилинмади.



Нагельсманнинг услубига яққол реакция ўйқ, аммо у аниқ қизиқишни уйғотади. 2020 йилда келинлик бўйича дизайнер Уве Херрманндан ёш мураббийнинг суратларини баҳолашни сўрашди ва бешта расм кўрсатишди. У хурсанд ҳолда гапирди:


Шахсан мени Нагельсманни модалар даҳоси деб ҳисоблайман. Ҳеч ким ундан кўра ақл, илиқлик ва одамларга тегишли бўлишни ўзида мужассам эта олмайди. Юлиан ҳеч нарсани тасодифан қилмайди ва у ўзининг шахсий мода брендини очиши керак".


Нагельсманнинг маҳаллий мода чиқишлари алоҳида бир масала. ПСЖ билан ЧЛ ярим финалида ва "Лейпциг"ни бошқараётганда кулранг шим ва пиджакда чиқди, қора кўйлак ва тўп кўк рангли галстук тақди. Образни пайпоқсиз тўқ кўк оёқ кийим тўлдирди.




Юлиан 2021 йилда унга мода ёқишини тан олди. Мураббий ўзининг кийимларига реакцияларни кузатишини айтди — унинг дўсти унга инстаграмдаги постларни юбориб туради.


Энди "Бавария"нинг яқин ўйинлари янги либосларни кутамиз.



Алишер Остонов таржимаси

Муаллиф : Alisher
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика