"Бавария" бош мураббийлик учун ажойиб номзод топиб қўйди

Mirjalol Normatov
3 май 2019, 00:14
"Аякс" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Бавария" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

Tz хабарига кўра, Карл-Хайнц Румменигге 49 ёшли мутахассиснинг ишларини диққатлик билан кузатиб бормоқда.

Голландиялик мутахассис 2013-2015 йиллар давомида клубининг иккинчи жамоасини бошқарганди.

Нико Ковачнинг шартномаси 2021 йилга қадар давом этади. У мавсум якунланганидан кейин катта эҳтимол билан клубни тарк этади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Tz