"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар

Sherzod Nurmatov
25 дек 2024, 20:17
"Бавария" Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси 20 ёшли вингери Жейми Байно-Гиттенсга қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, Мюнхен клуби бош мураббийи Венсан Компанига англиялик футболчининг ўйини маъқул келмоқда.

Байно-Гиттенснинг ўзи немис гранди томонидан бўлаётган қизиқишдан бохабар, аммо қишда "Боруссия"ни тарк этишни истамаяпти. 20 ёшли вингер "Бавария"нинг 2025 йил ёзи учун асосий трансфер мақсадларидан бири ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/plettigoal