

Германияликлар ЕЧЛ чорак финалининг дастлабки ўйинида сафарда "Вильярреал"га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйишди.
Шу тариқа, "Бавария"нинг ЕЧЛ ўйинларида гол уриш бўйича 30 та ўйиндан иборат серияси якунланди.
Сўнгги маротаба мюнхенликлар 2019 йилнинг февралида "Ливерпуль" билан ўйинда майдонни голсиз тарк этишганди.



