“Бавария” 18 ёшли ҳимоячининг трансферини сотиб олди
06 янв 2019 09:38
Янгиликлар
“Бавария” 18 ёшли ҳимоячининг трансферини сотиб олди
Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Даллас”дан ҳимоячи Крис Ричардснинг трансферини сотиб олди.
Келишув 1,5 миллион долларни ташкил этди. Америка клуби яна 500 минг долларни бонус сифатида олиши мумкин, дея хабар бермоқда Goal.
Ричардс 2018 йилнинг ёзида ижара асосида «Бавария»га ўтган. 18 ёшли футболчи мюнхенликлар асосий таркибида учта ўйинда майдонга тушиб, сўнгра ўринбосарлар сафига бориб қўшилганди.
“Бавария” ва “Даллас” клублари ўртасидаги келишувга мувофиқ, агар Германия чемпиони футболчини сотиб юборадиган бўлса, унинг трансферидан тушадиган маблағнинг 40 фоизига АҚШ клуби эгалик қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар