"Бавария" 10 млн евролик трансферни амалга оширмоқда

Alisher
26 янв 2025
"Бавария" "Кёльн"дан Йонас Урбиг билан шартнома имзолаш борасида келишувга эришди.

Журналист Кристиан Фалькнинг хабарига кўра, мюнхенликлар спорт директори Макс Эберль дарвозабон ўтишининг сўнгги тафсилотларини аниқлаштириш учун Дюссельдорфда "Кёльн" бошқарув директори Кристиан Келлер билан учрашади.

Трансфер нархи бонуслар билан бирга 10 миллион еврони ташкил этиши керак.

21 ёшли Урбиг 2-Бундеслигада 10та ўйин ўтказди.


AlisherМуаллиф
Манба: x.com/cfbayern