Бауса - Мессига: "Сен ҳеч нарсани тушунтиришинг шарт эмас, мен шунчаки сени терма жамоага чақираман"

Aslanov Jasurbek
24 авг 2016, 16:41
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Эдгардо Бауса жамоа ҳужумчиси Лионель Мессини миллий жамоага қайтгани ҳақида тушунтириш беришдан озод этди.

"Сен ҳеч нарсани тушунтиришинг шарт эмас, мен сени шунчаки терма жамоага чақираман ва нуқта.

Аргентинада танқид қиладиган бекорчилар кўп. Аммо одамлар сени жуда яхши кўришади. Агар бу бекорчиларга эътибор бераверсанг, ақлдан озасан" - дейди Бауса.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Nación

Сўнгги янгиликлар

Барча ›