Бауса: "Икарди Аргентина терма жамоасига чақирилиши мумкин, аммо Игуаин - биринчи рақам"

Aslanov Jasurbek
4 фев 2017, 13:33
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Эдгардо Баусанинг маълум қилишича, у Италияга миллий жамоага номзод янги номзодлар билан мулоқот қилиш учун келган.

"Эртага Игуаин ва Дибала билан кўришиш учун Туринга йўл оламан. Олдинроқ Банега ва Икарди шуғулланган "Интер" машғулотига ташриф буюрдим. Мауро уни кузатаётганимизни билади. У яхши ўйнаяпти ва миллий терма жамоага чақирилиши мумкин. Мен барча футболчилар билан суҳбат қурмоқчиман. Аммо ҳар қандай ҳолатда Игуаин мен учун биринчи рақам" - дейди Бауса.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN FC

Сўнгги янгиликлар

Барча ›