
Менда шундай таассурот уйғондики, биз тўпни ўзимизда сақлаб ўйинни назорат қилаётгандик. Гладбах ростан ҳам жуда яхши ўйнади. Улар жуда чуқур ҳимояланишди ва бизни хатоимизни кутишди. Албатта, биз бошқачароқ ўйнашни истаган эдик. Лекин буни амалга ошира олмадик. Бу мағлубият бизга яхшигина дарс бўлади. Биз қийин вазиятларда ечим топишни ўрганишимиз керак. Хатолар устида ишлаш лозим.