Бартомеу Мессига "Атлетико" билан ўйиндан сўнг Луис Энрикени ишдан бўшатишни ваъда берди
10 янв 2015 08:46
Янгиликлар
Бартомеу Мессига "Атлетико" билан ўйиндан сўнг Луис Энрикени ишдан бўшатишни ваъда берди
"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу Лионель Мессига Испания чемпионатининг 18-туридан ўрин олган "Атлетико"га қарши баҳсдан сўнг, клуб бош мураббийи Луис Энрикени ишдан бўшатишни ваъда берди.
Хабарларга кўра, бу гаплар шаҳсий учрашувда айтилган. Яна шу нарса маълумки, Месси "Барселона"ни Франк Райкард бошқаришини хоҳлашини айтган.
Эслатиб ўтамиз, Месси ва Луис Энрике ўртасидаги тушунмовчилик аргентиналикнинг таътилдан сўнг жамоага кеч қўшилганидан ва мураббий уни "Реал Сосьедад"га қарши учрашувда асосий таркибда туширмаганидан кейин бошланган.
Фикрлар