“Барселона”нинг яна бир ҳимоячиси сафдан чиқди

Eldor Akmurzayev
22 ноя 2020, 19:35
Каталонияликлар матбуот хизмати Ла Лига доирасида “Атлетико”га (0:1) қарши ўтган баҳсда жароҳатланган футболчилар ҳақида маълумот берди.

Серхи Роберто ўнг сон мушакларини шикастлаб олган, у тахминан 2 ойни лазаретда ўтказади.

Жерар Пике эса ўнг тизза пайларини жароҳатлаган ва унинг сафга қайтиши тикланиш жараёнларига боғлиқ бўлади. Аввалроқ, Пике 4-6 ойга сафдан чиқиш эҳтимоли борлиги айтилганди.

Маълумот ўрнида, Роберто жорий мавсум Ла Лигада 7 ўйинда қатнашиб, битта гол урди. 33 ёшли Пике эса чемпионатда 8 баҳсни ўтказганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FCBarcelona

Сўнгги янгиликлар

Барча ›