“Барселона”нинг собиқ ярим ҳимоячиси “Вальядолид”га ўтди

Tolibjon Qosimov
4 фев 2014, 16:28
“Вальядолид” расман жамоанинг янги футболчиси ярим ҳимоячи Жеффрен Суаресни мухлисларга таништирди.

1-февраль куни ўйинчининг собиқ клуби “Спортинг” у билан шартномани узди, шундан сўнг испаниялик эркин агент сифатида “Вальядолид”га ўтди.

Шартноманинг деталлари ва муддати ҳақида ҳали ҳеч қандай маълумот берилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, 2011-йилгача 26 ёшли ярим ҳимоячи “Барселона”да тўп сурган, бироқ каталонияликлар таркибида ўз ўрнини топа олмагач клубни тарк этган.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›