«Барселона»нинг иккита жароҳатлаган футболчиси келаси ҳафта қайтади

Alisher
23 апр 2023, 09:56
«Барселона» бош мураббийи Хави жароҳати бор Усман Дембеле ва Андреас Кристенсеннинг аҳволи ҳақида гапирди.

«Дембеле келаси ҳафта ўйнашга тайёр бўлади. Андреас Кристенсен ҳам жароҳатдан қутилди»,-деб фикр билдирди Хави.

25 ёшли Дембеле 1 февралдан бери майдонга тушмаяпти. Француз жароҳат сабабли 15 ўйинни ўтказиб юборди. У жорий мавсум «Барселона» сафида 28 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 7 та голга узатмани амалга оширди.

Андреас Кристенсен эса жароҳат сабабли сўнгги 12 та учрашувда жамоасига ёрдам бера олмади. У Каталония клубида жорий мавсумда барча мусобақаларда 25 та учрашувда майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com