

"AS" хабарига кўра, мунозара оқибатида клубнинг 6 нафар директори истеъфога чиққан. Бу эса клубнинг яқин вақтлар ичида кичик инқироз даврида бўлишини англатади.
Эмили Русо, Энрике Тобас, Сильвио Элаяс, Мария Тейксидор, Хосеп Понт ва Хорди Клазамилья каби директорлар бир вақтнинг ўзида истеъфога чиқиш учун ариза ёзишган.
Мунозаранинг сабаби сифатида коронавирус пандемияси вақтида клуб молиявий структураси нотўғри ишлатилаётгани келтирилган.



