UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00ФИФА Нигериянинг эътирозини рад этди. Конго ДР Ўзбекистон билан бир гуруҳдан ўрин олиш учун курашади  0 17:47"Манчестер Юнайтед" ҳакамлик устидан шикоят киритмоқчи  0 17:27Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"  2 16:59Меҳмон стадионда мезбон: "Сўғдиёна" - "Пахтакор" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 16:51АПЛ. "Брайтон" - "Ливерпуль" учрашуви асосий таркиблари маълум қилинди  2 16:29Габон термасининг Тошкент йиғини учун таркиби маълум қилинди  2 15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  3 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  5 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  26 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  7 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 13:57Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғини учун чақирилган футболчилар маълум  5 13:26Аёллар футболи: Терма жамоа Жаҳон чемпионатига тайёр ҳам, лойиқ ҳам эмас  9 12:26"Атлетико" Эдерсон учун 35 миллион евро таклиф қилди  0 11:48"Барселона" истеъдоди Испаниянинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0

"Барселона"нинг 120 миллионлик "бош оғриғи" ҳақида Янгиликлар

"Барселона"нинг 120 миллионлик "бош оғриғи" ҳақида

"Барселона" Усмон Дембеле билан шартнома муддатини узайтириш ҳаракатида.

Ёдингизда бўлса, футболчи Евро-2020 вақтида жароҳат олган ва яқин икки-уч ой майдонга туша олмайди. 

Бу вазиятда энг қизиғи, "Барса" бутун баҳор давомида Усмон билан келишувни узайтиришга уринди, аммо бу амалга ошмагач, францияликни ёзги трансферлар ойнаси вақтида сотиш ҳақида ўйлаб қолишганди.

Бироқ барча режаларни Дембеленинг терма сафида жароҳат олиши бузиб юборди. Энди каталонияликлар олдида бир нечта вариант бор холос:

•  Янги шартнома тузиб, уни асосий таркиб аъзоси бўлиши учун шароит яратиб, сабр билан кутиш 

•  Янги шартнома тузиб, қишда ёки кейинги йил ёзда сотиб юборишга ҳаракат қилиш

•  Яна бир йилдан кейин уни эркин агент сифатида қўйиб юбориш

Биринчи вариант ҳақиқатдан йироқ, сабаби Дембеле мавсумнинг асосий қисмида жароҳат сабаб "ўйиндан ташқарида" бўлади: тўрт мавсум давомида футболчи фақатгина жароҳат сабаб 95 та ўйинни ўтказиб юборди. Қизиқ бир факт, Усмон сафда бўлган пайтида ҳам унга стабиллик етишмаяпти: 2021 йил францияликда 16 ўйинлик серия бўлди. Бу вақт оралиғида вингер бор йўғи 2 та гол урган ва 1 та ассист қайд этган. Самарали ҳаракатларсиз 5 - 6 ўйинлик сериялар эса одатий тусга кириб улгурди.


Иккинчи пункт оптимал вариантдек кўринмоқда: Дембелега қизиқиш ҳозирча бор ("МЮ", "Ливерпуль") ва пайтида уни сотиш зарурдек. Бироқ жароҳат сабаб бу иш энг камида қишгача қолдирилди. Уни қишда сотиш учун ҳозир келишув муддатини узайтириш зарур, акс ҳолда у истаган жамоаси билан расмий музокараларга кириша олади.

Учинчи вариант энг дахшатлиси бўлса керак: "Барса" 120 млн евро + бонуслар бериб сотиб олган футболчисини текинга қўйиб юборади. Футболчи шунингдек тўрт йил 20 млн евродан маош олган. Айтиб ўтганимиздек, майдонда унинг фойдаси деярли тегмади, лекин клуб обрўсига салбий таъсир кўрсата олди (машғулотларни қолдиришлар, жанжаллар, "Боруссия" билан муносабатлар ёмонлашиши, ирқчиликка доир видео ва х.к.з).

Бир қарашда ўта иқтидорли ёш футболчининг чинакамига катта клубдаги ишлари очиғи юришмаяпти. Усмон Барселона"да қолиб курашни давом эттириши зарурми ёки бошқа клубда фаолиятига рестарт бергани маъқулроқми? Сизнинг бу борадаги фикрингиз қандай? 

  



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика