UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  3 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  4 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  5 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4

«Барселона»ни 16-ўринга жойлаштириб қўйган Ла Лига старти ҳақида Янгиликлар

«Барселона»ни 16-ўринга жойлаштириб қўйган Ла Лига старти ҳақида

Дам олиш кунлари Ла лиганинг янг мавсумига стар берилди.

Испан футболини соғинганларга 1-тур ўйинлари кутилмаган воқеликларга бой бўлгани билан завқ улашди. Ҳозир дастлабки турнинг энг қизиқарли учрашуварига тўхталиб ўтамиз.

Басконияда «Барселона»нинг аламли мағлубияти. Янги мавсум «Сан-Мамес» ўйингоҳида «Атлетик Бильбао» ва «Барселона» ўртасидаги баҳс билан старт олди. Ушбу учрашув яна бир бор исботладики, Мессининг ўйини ўхшаса «Барса» жаҳоннинг энг кучли клубига айланади, аммо Месси бўлмаса, ёки ўйини ўхшамаса, «Алавес»-у «Леганес»лар ҳам «Барселона»ни бемалол ранжита олади. Аслида, басклар ўлкаси анъаналари ва мухлислик маданиятидан келиб чиқсак, «Бильбао» майдонида хотиржам тўп суриш унч-мунча клубга насиб қилмайди. Мазкур беллашувнинг биринчи таймида «Бильбао» чин маънода каталонларни «йеб қўйди». Аммо, тўп назорати ва зарбалардаги устунлик баскларга гол келтирмади. 2-таймда эса ўйин назорати «кўк-анор ранглилар» томонга ўтди. Асосий ҳимоячиси лазаретда бўлишига қарамай «Атлетик» мудофаа чизиғи ишончли ҳаракат қилди. Мантиқан оладиган бўлсак, Иньяки Уильямс, Раул Гарция ва Андер Капалар томонидан бир неча бор абгор ҳолатга келтириб қўйилган «Барселона» ҳимояси шу куни қуруқ ўйин ўтказишга ҳақли эмас эди. Ўйин охирида заҳирадан баҳсга қўшилган 38 ёшли(!) Ариц Адуриз «Барселона» дарвозабонини уятли аҳволга тушириб қўйган такрорланмас гол муаллифига айланди. Яна кимга «Барселона» дарвозасини бунақанги услубда ишғол этиш насиб қилади, Худо билади.

Атлетик Бильбао

Ариц Адурис - 89'

Примера Дивизион . 1-тур

17/08/2019, 01:00

0
:
1
Тугади

Барселона

Стадион: San Mames Barria, 47693 томошабин

Бош ҳакам: Carlos del Cerro

45'
90'
65'  Унаи Нуньес
66'  Оскар де Маркос (Ойан Сансет)
81'  Унаи Лопес (Беньят Эчеберрия)
88'  Иньяки Уильямс (Ариц Адурис)
89'  Ариц Адурис
89'  Андер Капа
37'  Луис Суарес (Рафинья)
46'  Карлес Аленья (Иван Ракитич)
60'  Жерар Пике
76'  Серхи Роберто (Карлес Перес)



Мадрид грандларидан ғалабалар. «Реал» «Селта»га қарши учрашувда мавсумлар оралиғида синовдан ўтказилган 5-3-2 тактик схемаси эмас, аввалгидек 4-3-3 схемаси асосида майдонга чиқди. 56-дақиқада Лука Модрич майдондан четлатилиши оқибатида бир киши кам бўлин қолган «Қироллик куби» барибир ташаббусни бой бермади ва 3:1 ҳисобидаги ҳақли ғалабага эришди. «Селта»нинг голига заҳирадан ўйинга қўшилган 18 ёшли Икер Лосадо муаллифлик қилгани таҳсинга сазовордир.

Сельта

Икер Лосада - 90'

Примера Дивизион . 1-тур

17/08/2019, 21:00

3
:
1
Тугади

Реал Мадрид

Карим Бензема - 12', Тони Кроос - 61', Лукас Васкес - 80'

Стадион: Abanca Balaidos, 23566 томошабин

Бош ҳакам: Xavier Estrada

45'
90'
7'  Кевин Васкес
12'  Рубен Бланко
12'  Денис Суарес
45'  Браис Мендес
49'  Габриэль Фернандес
74'  Давид Костас
75'  Станислав Лоботка (Пионе Систо)
83'  Фран Бельтран (Пап Шейк Диоп)
86'  Пап Шейк Диоп
88'  Габриэль Фернандес (Икер Лосада)
90'  Икер Лосада
90'  Пап Шейк Диоп
12'  Карим Бензема
12'  Гарет Бэйл
36'  Винисиус Жуниор
56'  Лука Модрич
61'  Тони Кроос
61'  Марсело
64'  Альваро Одриосола
69'  Винисиус Жуниор (Лукас Васкес)
75'  Гарет Бэйл (Иcкo)
80'  Лукас Васкес
80'  Карим Бензема
81'  Карим Бензема (Лука Йович)


Янгиланган «Атлетико» эса Алваро Моратанинг голи эвазига «Хетафе»ни минимал ҳисобда мағлуб этишни уддалади.

Атлетико Мадрид

Альваро Мората - 23'

Примера Дивизион . 1-тур

19/08/2019, 02:00

0
:
1
Тугади

Хетафе

Стадион: Estadio Wanda Metropolitano, 55099 томошабин

Бош ҳакам: Guillermo Cuadra

45'
90'
23'  Альваро Мората
23'  Киран Триппьер
41'  Ренан Лоди
42'  Ренан Лоди
56'  Альваро Мората
62'  Томас Партей (Марио Эрмосо)
66'  Жуан Феликс (Маркос Льоренте)
73'  Тома Лемар (Витоло)
81'  Сауль Ньигес
17'  Леандро Кабрера
37'  Хорхе Молина
38'  Хорхе Молина
46'  Леандро Кабрера (Рауль Гранеро)
49'  Файсал Фажр
64'  Дамиан Суарес (Анхель Родригес)
77'  Аллан Ньом
80'  Хайме Мата (Энрик Гальего)
90'  Анхель Родригес


«Кўршапалаклар»дан омад юз ўгирди. «Реал Соседад»га қарши тенг курашлар остида кечган баҳсда Марселиньо Гарция Торал шогирдлари 90+10 дақиқага қадар ҳисобда олдинда боришди. Якунда эса жамоалар биттадан очкога эга бўлди.Ҳакам қўшиб берган дақиқалардаги асабий ҳолатлар якунда пенальти белгиланишига олиб келди. Меҳмонлар етакчиси Мигел Оярсабал 90+10-дақиқада пенальтидан унумли фойдаланиб жамоасига 1 очко келтирди.

Валенсия

Кевин Гамейро - 58'

Примера Дивизион . 1-тур

17/08/2019, 23:00

1
:
1
Тугади

Реал Сосьедад

Микель Ойарсабаль - 90'

Стадион: Estadio Mestalla, 41846 томошабин

Бош ҳакам: Jesus Gil

45'
90'
58'  Кевин Гамейро
58'  Даниэль Васс
63'  Франсис Коклен
82'  Жауме Коста (Кристиано Пиччини)
85'  Родриго (Денис Черышев)
90'  Карлос Солер (Ферран Торрес)
90'  Кевин Гамейро
90'  Денис Черышев
90'  Эсекьель Гарай
90'  Франсис Коклен
29'  Мартин Эдегор
36'  Микель Мерино
42'  Хосеба Сальдуа
57'  Робен Ле Норман
71'  Аднан Янузай (Александер Исак)
82'  Хосеба Сальдуа (Андер Барренечеа)
85'  Айхен Муньос (Кевин Родригес)
90'  Микель Ойарсабаль


1-тур дебютантлар учун омадли келди. Янги мавсумдан эътиборан Ла лигага қайтган клублар дастлабки турда ажойиб натижалар қайд этишди. Жумладан, «Мальорка» «Эйбар»дан, «Осасуна» «Леганес»дан устун келган бўлса, «Гранада» «Вильярреал» майдонидан 4:4 ҳисобидаги жанговор дуранг билан қайтди.

Биринчи турдан кейин, «Реал Мадрид» биринчи, сафарда «Депортиво»дан устун келган «Севилья» иккинчи, сенсацион тарзда «Мальорка» 3-ўринни банд қилган. «Барселона» эса жадвалнинг 16-поғонасидан ўрин эгаллади.



Дастлабки турда жами 26 та гол киритилди. Бу бир ўйинга ўртача ҳисобда 2,6 тадан тўғри келади. Бундан ташқари қўполликларга бой бўлган учрашувларда жами 6 та қизил карточка кўрсатилгани эътиборга лойиқдир.


ВИДЕО. ЛаЛига. 1-тур ўйинларининг видеоси битта саҳифада


2-тур баҳслари 23 августдан старт олади. Мазкур баҳслар, улар ичидаги ва атрофидаги энг сўнги янгиликлар ва маълумотларни бизнинг сайтимизда кузатинг. Биз сизга энг яхшисини илинамиз!


2-тур
23 август

Гранада - Севилья
Леванте - Вильярреал

24 август
Осасуна - Эйбар
Реал Мадрид Вальядолид
Сельта - Валенсия
Хетафе - Атлетик

25 август
Алавес - Эспаньол
Мальорка - Реал Сосьедад
Леганес - Атлетико
Барселона - Бетис




Фахриддин Рўзиев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика