"Барселона"га ўтиши кутилаётган футболчи жамоаси билан мавсумолди турнега бормайди

Mirjalol Normatov
9 июл 2022, 22:51
"Лидс" вингери Рафинья Диас жамоаси билан мавсумолди турнеда қатнашмайди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 25 ёшли футболчига айни дамда "Барселона" жиддий даъвогарлик қилмоқда.

Футболчининг трансфер ишлари давом этаётгани сабабли клуб қароргоҳида қолдирилади.

Якунланган мавсумда бразилиялик футболчи АПЛнинг 35 ўйинида қатнашиб, 11 гол ва 3 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal