"Барселона"га Марокаш термаси хавбеки керак, бироқ трансфер учун пул йўқ
08 янв 2023 16:33
Янгиликлар
"Барселона"га Марокаш термаси хавбеки керак, бироқ трансфер учун пул йўқ
"Барселона" молиявий муаммоларни ҳали ҳамон бартараф қила олмаяпти.
Шу боисдан клуб ўз жамоаси таркибини Марокаш термаси хавбеки Аззедин Унаи билан кучайтира олмаяпти. 22 ёшли ярим ҳимоячи билан "Марсель" ҳам қизиқмоқда. Клуб директои Пабло Лонгория доимий равишда футболчининг атрофидагилар билан муносабатда бўлиб турибди. Бироқ бу борада ҳали "Анжер"ни мурожаат билан чиқилмаган.
"Барселона" ва Хавининг шахсан ўзи Унаига эхтиёж билдирган, бироқ Каталония клубида ҳозирча трансферлар учун пул йўқ. Олдинроқ Аззедин катта эҳтимол билан "Наполи"га ўтади дейилганди. Бироқ ҳозирча бу амалга ошаётгани йўқ.
Ушбу мавсумда марказий ярим ҳимоячи "Анжер" таркибида 14 ўйинда қатнашди.
Ўхшаш янгиликлар
14:36
"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум 3
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар