"Барселона"да соғлом марказий ҳимоячилар қолмади

Mirjalol Normatov
30 ноя 2020, 16:10
Каталонияликлар таркибида муаммолар пайдо бўлмоқда.

Ҳимоячи Клеман Лангле "Осасуна"га қарши ўйинда тўпиғидан жароҳат олган. "Marca" хабарига кўра, жароҳат жиддий эмас, бироқ фуллбэк 1 ёки 2 ўйинни ўтказиб юборади.

Бунга қадар каталонияликларнинг 3 нафар марказий ҳимоячилари Самюэль Умтити, Рональд Араухо ва Жерар Пике ҳам лазаретга олинганди. Шу орқали, "Барселона"да соғлом марказий ҳимоячилар қолмади.

"Барса" олдиндаги учрашувларда академияси футболчиларидан фойдаланишга мажбур бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›