"Барселона"да катта ўзгаришлар. Клуб 17 футболчини трансферга қўйишни режалаштирмоқда

Aslanov Jasurbek
16 авг 2020, 15:26
"Барселона" ёзги трансферлар ойнаси вақтида 17 футболчи билан хайрлашмоқчи

"Барселона" сотувга асосий таркибнинг бир нечта футболчиларини ҳам қўймоқда. Уларни орасида Хорди Альба, Серхио Бускетс, Луис Суарес ҳам бор. Фақатгина Тер Штеген, Лионель Месси, Клемент Ланглет, Френки Де Йонгни клуб олиб қолиши мумкин. 

Аввалроқ, клуб президенти "Бавария"дан учралган 2:8 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин жамоада катта ўзгаришлар қилишини таъкидлаб ўтган эди. Таркибни янгилаш билан бир қаторда спорт директори Эрик Абидал, директор Оскар Граун, бош мураббий Кике Сетьенни ҳам ишдан бўшатмоқчи. 

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Diario Sport