

Журналист Жерар Ромеронинг ёзишича, каталонияликларга “Челси” хавбеки Хаким Зиеш, “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Антони Марсьяль ва "Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Брайан Хиль билан шартнома имзолаш таклиф қилинган.
Шу билан бирга, AS хабарига кўра, "Барселона"нинг ўзи "Атлетико"га тегишли "Ювентус" ҳужумчиси Альваро Мората трансферини амалга оширмоқчи. "Кўк-анорранглилар" уни асосий марказий ҳужумчи сифатида кўришмоқда. Унинг хизматларига шахсан каталонияликлар устози Хави қизиқмоқда.
"Mundo Deportivo" хабарига кўра, ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо қишда "Барселона"ни тарк этишга тайёр. У кам ўйин амалиётига эга бўлаётганидан ташвишда.



