"Барселона" Хавига Дембелени мавсум сўнггига қадар жамоада қолдиришга рухсат берди

Alisher
5 фев 2022, 13:40
"Барселона" раҳбарияти Хавига вингер Усмон Дембеледан ўйинларда фойдаланиш бўйича таъқиқ қўймайди.

Хавига бу борада рухсат берилди, у французни керак деб топса, футболчидан мавсум сўнггига қадар фойдалана олади.

Олдинроқ маълум бўлганидек, 12 январдан бери майдонда ҳаракат қилмаган 24 ёшли хавбек "кўк-анорранглилар"нинг "Атлетико"га қарши ўйиндаги қайдномасида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Дембеле "Барса" билан шартномани узайтириш борасида келиша олмади. Ёзда унинг амалдаги битими якунига етади, у клубни эркин агент мақомида тарк этади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›