"Барселона" Виллиан учун "Челси"га қанча таклиф қилди?

Alisher
30 янв 2020, 12:21
"Барселона" "Челси" вингери Виллианни қишки трансферлар ойнаси якунланишига қадар харид қилмоқчи.

Каталония клуби 31 ёшли хавбекнинг трансфери учун 20 миллион фунт тўлашга тайёр.

"Кўк-анорранглилар" анчадан буён бразилияликни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди, аммо "Челси" "Барселона"нинг барча таклифларини рад этиб келган.

Виллианнинг "Челси" билан тузган амалдаги шартномаси мавсумнинг сўнггида якунланади, шундан сўнг у клубни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›