"Барселона" Вейналдумга ўринбосар топди

Alisher
11 июн 2021, 14:28
"Рома" ярим ҳимоячиси Лоренцо Пеллегрини Ла Лигага йўл олиши мумкин.

24 ёшли ижрочининг трансферига "Барселона" қизиқиш билдирмоқда. "Кўк-анорранглилар" Пеллегринига Жоржиньо Вейналдумнинг трансфери амалга ошмагани сабаб эътибор қаратишди.

Лоренцонинг "бўрилар" билан тузган шартномасида унинг товон пули 30 миллион еврони ташкил этиши ёзилган. Унинг шартномаси келаси мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.

Пеллегрини ўтган мавсум Италия чемпионати доирасидаги 34та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 6та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›