

Агар олдинроқ Каталония клубининг асосий трансфер мақсади ПСЖ ярим ҳимоячиси Марко Верратти бўлса, сўнгги кунларда ушбу режа ўзгарди. Кўк-анорранглилар форварди Неймарнинг ПСЖга ўтиши ҳақиқатга айланмоқда. Демак, испан гранди ўзининг трансфер режаларини 180 даражага ўзгартириши мумкин. Агар бразилиялик Париж клуби сафига ўтса, "Барселона" шу даражадаги ҳужумчи излашни бошлайди.
Дибала бир неча ҳафта олдин "кекса синьора" билан шартномасини 2022 йилгача узайтирган эди.



