UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  0 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  12 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  45 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2

"Барселона" - "Валенсия" (превью) Янгиликлар

"Барселона" - "Валенсия" (превью)

Бугун, 25 май куни "Барселона" ҳамда "Валенсия" ўртасида Испания Кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

Финалгача бўлган йўл

Иккала жамоа турнирнинг ҳал қилувчи баҳсигача қийинчиликларга дуч келди. "Барселона" фақат 1/16 финалда "Леонес"га қарши баҳсда муаммога учрамади. Кейинги босқичда "Леванте" меҳмони бўлган Каталония клуби 1:2 ҳисобидаги мағлубиятни яхши натижадек қабул қилган бўлса керак, чунки ўша баҳсда мезбонлар кўк-анорранглиларни кўплаб вазиятларда кечиришди. Жавоб ўйинида эса ҳаммаси жойига тушди ва фаворит кейинги раундга йўл олид. 1/4 финалда аввалги ҳикоя такрорланди. "Барселона" меҳмонда "Севилья"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди, бироқ "Камп Ноу"да рақиб теннис ҳисоби (6:1) қайд этилди. Ярим финалда Каталония клубини "Реал" кутиб турган эди. Иккита учрашувда Марк-Андре тер Штегеннинг кўрсатган қаҳрамонлиги туфайли кўк-анорранглилар "Эл-Классико"ларни умумий 4:1 ҳисобида якунлади. Шундай қилиб, "Барселона" финалгача ҳар иккита ўйиннинг битасида йирик ғалабага эришди.

"Валенсия" "Месталья"да фақат битта рақибини йирик ҳисобда таслим этди, қолган баҳсларда эса Тораль жамоаси катта қийинчилик билан зафар қучди. Бошланиш ҳар доимгидек машғулотдек ўтди. "Кўршапалаклар" ортиқча қийинчиликсиз Сегунда Бда иштирок этувчи "Эбро"ни мағлуб этди. 1/8 финалда "Валенсия"га Сегунданинг сўнгги вакили "Спортинг" рақиб бўлди. Аммо валенсияликлар биринчи учрашувда мағлубиятга учраб, ўзларига муаммо орттириб олишди. "Месталья"да жамоалар 65 дақиқа голсиз ҳаракат қилишди, кейин эса "Спортинг"нинг ҳимоячи "Валенсия" ҳужумларига бардош бермади ва баҳс 3:0 ҳисобида якунланди. Чорак финалда эса турнирнинг асосий драмаси содир бўлишига бир баҳя қолди. "Хетафе" биринчи баҳсда 1:0 ҳисобида ғалабага эришди, жавоб учрашувининг илк дақиқаларида гол уришга муваффақ бўлди ва иккинчи бўлимда гол ўтказиб юборганига қарамай, жуда қулай ҳолатда эди. "Валенсия" ҳужумчиси Родриго қўшиб берилган дақиқаларда 2та гол уришга муваффақ бўлди. Учрашувдан сўнг Мадрид клуби вакиллари мағлубиятда ҳакамни айблашди, баҳс эса муштлашув билан якунланди. Ярим финалда "Бетис" 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, баҳсни дуранг билан якунлади. Жавоб учрашувида эса "кўршапалаклар"нинг қўли баланд келди.


Маълумотлар

- Марселино Гарсия Тораль учун бу баҳс фаолиятидаги "Барселона"га қарши 21-учрашув бўлади. У ҳозиргача Каталония клубини мағлуб эта олмаган, фақат 6 марта дуранг қайд этган. Тораль бугун фаолиятидаги иккита ишни биринчи марта амалга ошириши мумкин: "Барселона"ни мағлуб этиш ва соврин ютиш. Бу "Валенсия" учун 2008 йилдан кейинги қуруқ серияни якунлашнинг ажойиб йўли.

- Ўтган мавсум бу жамоалар Испания Кубогининг ярим финалида тўқнаш келишган. Иккала баҳсда ҳам "Барселона"нинг қўли баланд келган. Худди шу босқичда 3 йил олдин "Валенсия" кўк-анорранглиларга 0:7 ҳисобида мағлуб бўлган. Кубокда жамоалар 16та учрашув ўтказишган ("Барселона"да 7та ғалаба, "Валенсия"да 5та, 4та дуранг), аммо финалда биринчи марта тўқнаш келишмоқда.

- Иккала жамоа ҳам бир неча ҳафта олдин еврокубоклардан чиқиб кетишди. "Барселона" "Энфилд"да 3 голлик устунликни финалга айлантира олмаган бўлса, "Валенсия" иккита учрашувда "Арсенал"га мағлуб бўлди. Бироқ "кўршапалаклар" келаси мавсум Чемпионлар лигасида ўйнаш масаласини ҳал қилиб, жорий мавсумдаги вазифасини уддалади.

- Эрнесто Вальверде жиддий муаммоларга дуч келди. Биринчидан, Луис Суарес ўйнамайди. Жамоада уругвайликнинг ўрнини боса оладиган форвард йўқ. Суарес "Ливерпуль"га қарши баҳсдан сўнг операция қилинди ва Америка Кубогигача оёққа туришга умид қиляпти. Шу билан бирга тер Штеген ҳама баҳсни ўтказиб юборади. Ҳа, Кубок ўйинларида дарвозани Яспер Силлессен қўриқлайди, аммо "Барселона" ярим финалда қолиб кетмаслигини германиялик посбон таъминлаган эди. Дембеленинг иштироки сўроқ остида, Рафинья ўйнамаслиги аниқ.

- Марселинода ҳам муаммолар бор, аммо камроқ. Денис Черишев финалгача тиклана олмади ва Кубок финалини ўтказиб юборади, аммо Гедеш соғ бўлса, у асосий таркиб футболчиси эмас. Эсекьел Гарайнинг майдонга тушиши сўроқ остида ва бу жиддийроқ муаммо. Аргентиналик мавсумни яхши ўтказди ва жамоанинг асосий ҳимоячиси ҳисобланади. Ҳа, унинг ўрнини Паулиста ва Диахаби тўлдириши мумкин. Муҳим баҳс олдидан Гарайни йўқотиш, "Валенсия" учун жуда ёқимсиз ҳолат.

- Кубок финали Эрнесто Вальверде учун жуда муҳим баҳс. Унинг ўриндиғи қимирлаб қолган ва мутахассис клубни тарк этиши мумкин. Ички олтин дубль Вальвердени истеъфодан қутқариб қолиши қийин, аммо бу соврин ортиқчалик қилмайди. Чемпионлар лигасининг кетма-кет иккита мавсумида бир хил мағлубият мураббийга қимматга тушиши мумкин.


 Қизиқарли фактлар

- Бу жамоалар ўртасидаги сўнгги 10та ўйиннинг 8тасида иккала жамоа гол уришга муваффақ бўлган.

- "Барселона" сўнгги бор 9 йил олдин "Валенсия" дарвозасини ишғол қила олмаган.

- Месси "Валенсия"га қарши 10та учрашувнинг 8тасида гол уришга муваффақ бўлган.



Тахминий таркиблар

"Барселона": Силлессен, Альба, Лангле, Пике, Семеду, Бускетс, Артур, Ракитич, Малком, Месси, Роберто.

"Валенсия": Доменек, Гайа, Паулиста, Гарай, Пиччини, Гэдеш, Коклен, Парехо, Солер, Родриго, Мина.



Учрашувдан олдинги фикрлар

Эрнесто Вальверде ("Барселона"): "Ушбу баҳс натижаси келажагимга таъсир қилиши ҳақида ўйлаётганим йўқ. Биз бу шоунинг бир қисмимиз. Бундай вазиятлар кўпчилик билан рўй берган. Марселино жуда қийин вазиятда қолган эди, "Реал"да эса иккита истеъфо рўй берди. Ҳамма нарса бўлиши мумкин. "Валенсия" мавсумни яхши ўтказди, уларга қарши баҳс қанчалик қийин бўлишини яхши биламиз. "Барселона" кетма-кет иккинчи олтин дублга эришиши мумкин. Финалгача муаммоларга учрадик, "Валенсия" эса яхши формада. Чемпионатда икки марта дуранг ўйнадик, кўрамиз, қайси жамоа бу серияни бузар экан. "Энфилд"даги омадсизликдан сўнг, ҳамма мавсумни ғалаба билан якунламоқчи".


Марселино Гарсия Тораль ("Валенсия"): "Бу баҳсда иштирок этишни қаттиқ хоҳлаган эдик. "Барселона"га максимум муаммо туғдириш учун майдонда бор кучимизни ишга соламиз. Дани Парехонинг гапларига қўшиламан, биз фаворит эмасмиз, аммо бу финал ва бу ерга ғалаба учун келганмиз. Мухлисларимизни кубок билан хурсанд қилмоқчимиз. "Барселона"нинг ҳужум потенциалидан хабаримиз бор. Ҳимоя идеал ўйин кўрсатиши керак. Кўплаб мураббийлар Мессини қандай тўхтатиш кераклигини билмайди деб ўйлайман. Уни тўп билан ёлғиз қолдирмасликка ҳаракат қиламиз. Вальверде ва мен бир-биримизнинг кучсиз томонларимизни яхши биламиз. Учрашувдан катта сюрпризлар кутмаяпман. Баҳс натижасини майда деталлар аниқлаб берса керак. Кўпроқ вазият яратиб, улардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз, чунки натижа айнан шу нарсага боғлиқ".


Барселона

Лионель Месси - 73'

Кубок Испании . final-тур

26/05/2019, 00:00

2
:
1
Тугади

Валенсия

Кевин Гамейро - 21', Родриго - 33'

Стадион: Estadio Benito Villamarin, 53698 томошабин

Бош ҳакам: Альберто Ундиано Малленко

45'
90'
46'  Нелсон Семеду (Малком)
46'  Артур (Артуро Видаль)
61'  Серхио Бускетс
73'  Лионель Месси
76'  Иван Ракитич (Карлес Аленья)
89'  Артуро Видаль
21'  Кевин Гамейро
21'  Хосе Гайя
33'  Родриго
33'  Карлос Солер
53'  Хосе Гайя
65'  Даниэль Парехо (Жоффре Кондогбиа)
70'  Жоффре Кондогбиа
72'  Кевин Гамейро (Кристиано Пиччини)
88'  Родриго (Муктар Диакаби)

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика