"Барселона" ва "Реал" "Тулуза" футболчисига таклиф юборди

Aslanov Jasurbek
30 дек 2018, 12:30
"Барселона" ва "Реал" "Тулуза" ярим ҳимочиси Жан-Клер Тодибога қизиқиш билдирмоқда.

Иккала клуб ҳам 19 ёшли футболчига таклиф юборди. Тодибо ҳамда Франция клуби ўртасидаги битим ёзда якунига етади.

Жан-Клерга "Байер", "Лейпциг" ва "Ювентус" ҳам эътибор қаратган.

Жорий мавсум Тодибо Лига 1нинг 10та учрашувида майдонга тушиб, 1та голли пас берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo