"Барселона" ва "Монако" ван Персига қизиқмоқда

Aziz Tukhtamuradov
12 мар 2014, 22:22
Daily Mirror ҳабарларига кўра Франциянинг "Монако" ва Каталониянинг "Барселона" жамоалари "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Робин ван Персини кузатишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, футболчи ўзининг шотландиялик мураббийи Дэвид Мойеснинг ўйин услубидан норози. Шу сабабли у ёзда жамоадан кетиши мумкин. Шунингдек, футболчини қўлга киритиш учун "Арсенал" ва "Ювентус" жамоалари хам даъвогарлик қилмоқда.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net