"Барселона" ва "Атлетико" музокаралар ўтказмоқда

Mirjalol Normatov
12 янв 2023, 20:21
"Барселона" футболчиси Мемфис Депай "Атлетико"га ўтиши мумкин.

Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, айни дамда "Барселона" ва "Атлетико" нидерландиялик футболчининг трансфери борасида музокараларни давом эттирмоқда. Мадрид клуби инглизлардан кўра футболчига кўпроқ қизиқмоқда.

Қайд этилишича, Мемфис трансферга ҳам розилик берган, шу сабабли айни дамда томонлар трансфернинг муҳим деталларини муҳокама қилишмоқда. Ушбу мавсумда Депай 2 ўйинда майдонга тушиб, 1 бора гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/fabrizioromano