"Барселона" ва "Астон Вилла" Торрес бўйича музокаралар олиб бормоқда
Sherzod Nurmatov
13 май 2023, 12:06
"Астон Вилла" клуби "Барселона" билан вингер Ферран Торреснинг инглиз клубига ўтиши борасида музокаралар ўтказяпти.
Манбага кўра, каталонияликлар футболчини камида 42 миллион еврога сотиш ниятида.
Трансфер 30 июнга қадар амалга ошиши мумкин. "Кўк-анорранглилар" собиқ спорт директори Матеу Алеманининг "шерлар" лагерига келиши битимга ижобий таъсир кўрсатади.