"Барселона" устози: "Футбол бизнесга айланди, шу сабабли биз Саудия Арабистонидамиз"

Aslanov Jasurbek
9 янв 2020, 14:10
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде Испания Кубогининг янги формати ҳақида фикр билдирди.

"Футбол бизнесга айланди ва ундан фақат даромад излашмоқда. Айнан шу сабабли биз Саудия Арабистонидамиз.

Бу умуман бошқа формат. Авваллари ушбу турнир мавсумни очиб берар эди ва нормал ҳолат эди.

Ҳаммаси ўзгарди, кўрамиз нима бўлар экан. Турнирга унинг охирида баҳо берамиз. Тўртта кучли жамоа иштирок этиши қизиқ бўлади, аммо спорт нуқтаи назаридан бунга ишончим комил эмас.

Замонавий футбол - даромад изланадиган саноат эканлигини ёдда сақлашимиз лозим. Ўтган йили Марокашда ўйнаганимизда ҳам шундай бўлган" - деди Вальверде.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумдан бошлаб Испания Суперкубогида 4та жамоа иштирок этадиган бўлди. Турнирнинг аввалги формати бўйича мусобақада Испания чемпиони ва мамлакат Кубоги соҳиби ёки финалчиси иштирок этиши керак эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›