

Футболчи ёзги трансфер ойнасида клубдан кетишни хоҳламади, аммо буёғига соғлиги билан муаммо сабаб ўйнай олмаяпти.
"Кўк-анорранглилар" ўйинчи билан қишки трансфер ойнасида қутулишга қарор қилди. Умтитига янги клуб топиш тавсия этилди. Агар ҳимоячи сотилмаса, бундай ҳолатда у билан шартнома бекор қилинади.
Футболчининг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.



