"Барселона" "Тоттенхэм" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда

Alisher
26 мар 2020, 18:17
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Танги Ндомбеле "Барселона" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

"Лион" собиқ футболчиси ёзда Каталониядан кетиши катта эҳтимол бўлган Артуро Видаль ва Иван Ракитичларнинг ўрнига жамоага олиб келиниши мумкин.

23 ёшли Ндомбеле жорий мавсум барча мусобақаларда 27та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 4та ассист қайд этган.

Ўйинчининг "шпорлар" билан тузган шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt Ндомбелени 65 миллион еврога баҳолаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo