

Томонлар музокаралар ўтказишган, бироқ бу маошни ошириш масаласига келганида тўхтаб қолган. Каталония клуби айни дамда коронавирус сабабли инқироз ҳолатида бўлиб турибди. "Барселона" ҳам ҳозирда иқтисодий ҳолатини тўлиқ баҳолай олмаяпти.
Аммо посбон клубда қолишни истамоқда. Агарда томонлар келиша олишмаса, вазиятни кузатиб бораётган "Ювентус" ҳамда "Бавария" германиялик билан музокараларни бошлаши мумкин. Шунингдек, "Манчестер Сити" ҳамда "Челси" унинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.



