

Каталонияликлар 26 ёшли испаниялик футболчи билан ёзги трансфер ойнасида шартнома имзолашмоқчи.
Гримальдо - "Барселона" тарбияланувчиси. У "Бенфика"га 2016 йилнинг январида ўтган. Футболчи 2021/22 йилги мавсум португал жамоаси таркибида 47та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 9та ассист қайд этди.
Transfermarkt ўйинчини 20 миллион еврога баҳоламоқда.



