“Барселона” сўнгги 33 йилдаги энг ёмон стартни амалга оширди

6 дек 2020, 08:04
Ла Лига 12-тури доирасида “Барселона” сафарда “Кадис”га (1:2) имкониятни бой берди.

Opta Jose Твиттер саҳифасининг хабарига кўра, каталонияликлар 10 турдан сўнг атиги 14 очко жамғариб, сўнгги 33 йил ичида Испания чемпионатидаги энг ёмон стартни амалга оширишган. 1987/88 йилги мавсумда  “Барселона” 10 учрашувдан 13 очко тўплай олган эди.

Шу тариқа “Кадис” 18 очко билан Ла Лига турнир жадвалида 5-поғонага кўтарилган бўлса, “Барселона” 14 очко билан 7-поғонада бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Opta Jose

Сўнгги янгиликлар

Барча ›