"Барселона" собиқ футболчиси Албания терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
03 янв 2023 10:46
Янгиликлар
"Барселона" собиқ футболчиси Албания терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
Албания терма жамоасини бразилиялик Силвиньо бошқарадиган бўлди, деб хабар берди жамоа матбуот хизмати.
48 ёшли мутахассис ушбу лавозимда италиялик Эдоардо Реяни алмаштирди.
Силвиньо футболчи сифатида "Коринтианс", "Арсенал", "Сельта", "Барселона" ва "Манчестер Сити" клубларида ўйнаган. Фаолиятини якунлаганидан сўнг Бразилия олимпия терма жамоаси бошқарувини қўлга олган. Шунингдек, "Лион" ва "Коринтианс"да фаолият юритган. 2022 йилнинг февралида Бразилия клуби мураббийлигидан ишдан бўшатилган.
Силвиньонинг мақсади Евро-2024га чиқиш бўлади. Саралаш босқичида Польша, Чехия, Фарер ороллари ва Молдова рақиблик қилади.
Маълумот ўрнида, Силвиньонинг ёрдамчиларидан бири аргентиналик Пабло Сабалета бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар