UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  0 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  12 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  46 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2

Испания Кубоги. "Барселона" камбэк амалга оширди ва финалга йўл олди Янгиликлар

Испания Кубоги. "Барселона" камбэк амалга оширди ва финалга йўл олди

Испания кубогининг ярим финалидан ўрин олган "Барселона" - "Севилья" учрашуви якунига етди.

Барселона

Усман Дембеле - 12', Жерар Пике - 90', Мартин Брейтуэйт - 95'

Кубок Испании . Semi Finals-тур

04/03/2021, 00:00

0
:
3
Finished AET

Севилья

Стадион: Camp Nou, 0 томошабин

Бош ҳакам: Jose Sanchez

45'
90'
120'
12'  Усман Дембеле
63'  Сержиньо Дест (Антуан Гризманн)
67'  Оскар Мингеса
73'  Лионель Месси
78'  Серхио Бускетс (Илайш Мориба)
78'  Оскар Мингеса (Хуниор Фирпо)
89'  Педри (Мартин Брейтуэйт)
89'  Усман Дембеле (Франсишку Тринкан)
90'  Жерар Пике
90'  Антуан Гризманн
95'  Мартин Брейтуэйт
95'  Жорди Альба
119'  Франсишку Тринкан
37'  Фернандо
54'  Люк де Йонг (Иван Ракитич)
54'  Маркос Акунья (Карим Рекик)
54'  Алеш Видаль (Хесус Навас)
62'  Оливер Торрес (Лукас Окампос)
73'  Лукас Окампос
79'  Сусо (Алехандро Гомес)
90'  Фернандо
100'  Жоан Жордан
101'  Жюль Кунде
103'  Юссеф Эн-Несири
103'  Люк де Йонг
106'  Жоан Жордан (Мунир Эль-Хаддади)


"Барселона" – "Севилья" 3:0

"Камп Ноу"

Голлар: 1:0 – 12 Дембеле, 2:0 – 90 Пике, 3:0 – 95 Брэйтуэйт.

"Барселона" – тер Стеген, Альба, Мингеса (Фирпо, 78), Лангле, Дест (Гризманн, 63), Педри (Брэйтуэйт, 89), де Йонг, Дембеле (Тринкау, 89), Бускетс (Мориба, 78), Пике, Месси.

"Севилья" – Вацлик, Акунья (Рекик, 54), Кунде, Диего Карлос, Оливер Торрес (Окампос, 62), Алеиш Видаль (Навас, 54), Фернандо, Жордан (Мунир, 105), Сусо (Гомес, 79), де Йонг (Ракитич, 54), Эн-Несири.

Огоҳлантиришлар: Фернандо (37), Мингеса (67), Месси (73), Жордан (100), Кунде (101), Эн-Несири (103).

Четлатишлар: Фернандо (90), де Йонг (103).



УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

119. Тринкау рақибга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

108. Пике жароҳат олган кўринади ва шифокорлар унга майдонда тиббий ёрдам кўрсатишмоқда.

106. Давом этамиз.

КИЧИК ТАНАФФУС!

105+1. Вайлик сейв ижро этиб, жамоасини голдан сақлаб қолди.

103. Бош ҳакам "Севилья" захирасида ўтирганларга кетма-кет қизил карточка бермоқда. Реферига "отилаётган гаплар" ёқмаётган кўринади.

101. ПЕНАЛЬТИ ЙЎҚ!

99. "Севилья" футболчилари тўп Лангленинг қўлига тегди деб бақаришмоқда. Ҳақиқатдан ҳам шундай бўлган экан. Вазиятни ВАР кўриб чиқмоқда.

98. Месси рақиб жарима майдончаси ичида "Севилья" футболчиларини алдашга киришиб кетди ва ҳужумни муваффақиятли якунлай олмади.

95. ГОООООЛ! Захирадан ўйинга қўшилган Брэйтуэйт гол урди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди! Альбанинг қанотдан узатмаси Мартиннинг бош билан берган зарбаси орқали муваффақиятли якун топди.

94. Фирподан зарба. Вацлик тўпни эгаллаб олди.

91. Экстра таймлар бошланди.

УЧРАШУВНИНГ АСОСИЙ ВАҚТИ ЯКУНЛАНДИ! НАВБАТ ЭКСТРА ТАЙМЛАРГА!

90+4. ГООООЛ! ПИКЕЕЕЕЕЕ! Месси бурчакдан узатган тўпидан сўнг Гризманн қарама қарши қанотдан тўпни жарима майдончасига юклади, Пике эса рақибларидан баланд сакраб умумий ҳисобни тенглаштирди. ГОЛНИ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗДАН КЎЧИРИБ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН.

90+3. Тўп жонли деворга тегди. Бурчак зарбаси.

90+2. ҚИЗИЛ КАРТОЧКА. Фернандо катта тезликда кетаётган Тринкауни йиқитди ва иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди. "Барселона" эса яқин масофадан жарима зарбасини амалга оширади. Тўп қаршисида ҳамма кутган Месси.

89. Ўзгаришлар: Педри ўрнига Брэйтуэйт, Дембеле ўрнига Тринкау майдонга тушди.

88. "Барселона" рақиб жарима майдончасини қамалга олган ва тинимсиз ҳужумлар ташкил қилмоқда.

87. ЗАРБААА... Лео тўпга зарба берганидан сўнг тўп ўз майдонида йиқилиб қолган футболчининг қўлига тегди, аммо ҳакам пенальти йўқлигини кўрсатди.

84. Дембеле яна жароҳат олган кўринади. Футболчи ноаниқ зарбадан сўнг оқсай бошлади.

79. Ўзгариш: Сусо ўрнига Папу Гомес ўйинга қўшилди.

78. Ўзгариш: Фирпо ҳамда Мориба майдонга тушди.

77. Окампос ўз жарима майдончаси ёнгинасида қоида бузди. Хавфли стандарт. Бироқ ҳужум хавфли тус олмади.

73. ЗАРБААА... Тер Штеген тўп йўлини топди ва жамоасини голдан қутқариб қолди!

71. ПЕНАЛЬТИ! Мингеса ўз жарима майдончаси ичида қоида бузди! Ҳакам ВАР фикрини ҳам эшитиб кўради, аммо улар ҳам ҳакам қарорини тасдиқлашса керак.

67. ЗАРБАААА... Усмон Дембеленинг ўнг қанотдан узатган тўпига Хорди Альба сакраб зарба берди ва тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

62. Ўзгаришлар: Торрес ўрнига Окампос, Дест ўрнига Гризманн майдонга тушишди.

61. Учрашувнинг асосий вақти якунлашишига ярим соатдан камроқ вақт қоляпти, бироқ Каталония клуби ҳали ҳам умумий ҳисобда орқада.

54. "Севилья"дан ўзгаришлар: Де Йонг ўрнига Ракитич, Видаль ўрнига Навас, Акунья ўрнига Рекик майдонга тушишди.

53. "Барселона" собиқ футболчиси, айни дамда "Севилья" шарафини ҳимоя қилаётган Алейш Видаль жароҳат олди ва ўйинни давом эттира олмайди.

51. Альбанинг жарима майдончасига узатган тўпини "Севилья" ҳимоячилари майдондан ташқарига чиқариб юборишди. Бурчак зарбаси ҳам бенаф якун топди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС!

44. Лео рақиб жарима майдончаси олдида йииқилди, бироқ рефери йиқилишга ишонмади ўйин давом эттириши кераклигини кўрсатди.

42. Дест ўнг қанотда рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. "Севилья" амалга оширган стандарт зарба билан якун топди, аммо Тер Штеген тўпни эгаллаб олди.

37. Сариқ карточка. Фернандо тўпга улгурмади ва Бускетсни умбалоқ ошишга мажбур қилди. Ҳакам эса уни жазолади.

33. "Барса" футболчилари рақиб жарима майдончаси ичида пас ўйнашмоқда. Лео икки рақибини алдади ва дарвозага зарба берди, рикошетдан сўнг Акунья дарвозага кириб кетаётган тўпни тепиб юборди.

31. Месси ва Альба ўртасидаги "девор" услубидан сўнг тўп жарима майдончаси марказига узатилди, бироқ "Севилья" ҳимоячилари тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборишди.

30. "Севилья"даги Де Йонг ҳисобни тенглаштиришга яқин келди, аммо тўпга биринчи бўлиб Тер Штеген етиб келди ва рақиб ҳужумини бартараф этди.

20. "Севилья"нинг тезкор қарши ҳужуми гол билан якун топиши мумкин эди, аммо зарба йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди ва тўп унга тегиб, майдонни тарк этди.

12. ГОООЛ! Усмон Дембеле рақиб жарима майдончаси чизиғи устида тўп узатиш учун жамоадошини роса қидирди, аммо ҳеч ким очилмагач у дарвозани нишонга олди. Унинг ўнг оёқда берган кучли ва аниқ зарбасидан сўнг тўп дарвозанинг яқин бурчакидан жой олди. ГОЛНИ ТЕЛЕГРАМ КАНАЛИМИЗДАН КЎЧИРИБ ОЛИШИНГИЗ МУМКИН.

10. Баҳсдага дастлабки аниқ зарба Бускетс томонидан берилди. Аммо унинг чап оёқда берган зарбасидан сўнг Вацлик тўпни осонлик билан эгаллаб олди.

6. Бир дақиқа ўтар-ўтмас яна Усмон хавфли ҳудудда. Франциялик бу сафар рақиб дарвозасига зарба беришга муваффақ бўлди, аммо ноаниқ.

5. Дембеле қанотдан узатилган тўпни қабул қилишга қийналди ва тўпни олдириб қўйди. 

3. "Барселона"нинг ажойиб узатмалар билан бошланган ҳужуми Жоан Жорданнинг ҳаракатлари туфайли тўхтатилди.

1. Учрашув бошланди.

- "Барселона" "Севилья"га қарши Испания Кубогининг биринчи учрашувида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Каталония клуби бугун камбэк амалга оширишга уриниб кўради.

- Жамоалар майдонга чиқиб келишди.


Барселона – Севилья

"Камп Ноу"

Барселона - тер Штеген, Дест, Пике, Бускетс, Месси, Дембеле, Лангле, Педри, Альба, де Йонг, Мингеса.

Севилья - Вацлик, Алейш Видаль, Кунде, Карлос, Акунья, Фернандо, Жордан, Торрес, Сусо, Эн-Насири, де Йонг.

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика