

Гап хорватиялик ҳимоячи Шиме Врсалько ва ҳужумчи Доменико Берарди ҳақида кетяпти. Бу маълумотни Италия клуби бош директори Жованни Карневали тасдиқлади.
"Брайда жамоамизнинг бир нечта учрашувларида иштирок этди. Врсалько ва Берардига "Барселона" қизиқиш билдирмоқда, аммо мақсадимиз жамоадаги энг яхши футболчиларни сақлаб қолиш" - дейди Карневали.



