

Унга ҳозирда Испаниянинг учта гранд жамоаси — "Барселона", "Реал" ва "Атлетико" жиддий қизиқиши билдирмоқда. Шунингдек, ёш ҳужумчини ПСЖ, "Бавария", "Ювентус" ва "Боруссия Д" каби клублар ҳам ўз сафида кўришни хоҳламоқда. 19 ёшли Секейранинг шартномасида кўрсатилган товон пули 120 млн еврони ташкил қилади. Жорий мавсум футболчи жамоаси сафида 12 та ўйинда 6 та гол уришга эришди.



