UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  0 23:30Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  1 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  13 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  31 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  446 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19

"Реал" "Камп Ноу"да "Барселона"ни мағлуб этди Янгиликлар

"Реал" "Камп Ноу"да "Барселона"ни мағлуб этди

Ла Лига 7-тур доирасидаги "Барселона" - "Реал" ўйини матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Барселона" - "Реал" 1:3

Голлар: Вальверде (5), Ансу Фати (8), Рамос (63-пен), Модрич (90).

Барселона – Нето, Пике, Лангле, Дест, Альба, Бускетс (Дембеле, 82), де Йонг, Фати (Гризманн, 82), Коутиньо, Педри (Тринкау, 82), Месси.

Реал Мадрид – Куртуа, Рамос, Менди, Варан, Начо (Васкес, 43), Вальверде (Модрич, 69), Каземиро, Винисиус Жуниор, Кроос, Асенсио (Родриго, 81), Бензема.

Огоҳлантириш: Лангле (29).

Четлатиш:

Барселона

Ансу Фати - 8'

Примера Дивизион . 7-тур

24/10/2020, 19:00

3
:
1
Тугади

Реал Мадрид

Федерико Вальверде - 5', Серхио Рамос - 63', Лука Модрич - 90'

Стадион: Camp Nou, 0 томошабин

Бош ҳакам: Juan Martinez

45'
90'
8'  Ансу Фати
8'  Жорди Альба
29'  Клеман Лангле
62'  Жорди Альба
82'  Ансу Фати (Антуан Гризманн)
82'  Серхио Бускетс (Франсишку Тринкан)
82'  Педри (Усман Дембеле)
87'  Жорди Альба (Мартин Брейтуэйт)
90'  Лионель Месси
5'  Федерико Вальверде
5'  Карим Бензема
19'  Каземиро
37'  Начо Фернандес
43'  Начо Фернандес (Лукас Васкес)
63'  Серхио Рамос
69'  Федерико Вальверде (Лука Модрич)
81'  Марко Асенсио (Родриго)
90'  Лука Модрич
90'  Родриго

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Реал" сафарда "Барселона"дан устун келди!

90+3. Энди вақт етмайди. "Барселона" иккинчи бўлимда нурсиз ўйин кўрсатаётганди. Бундай ўйиннинг жазоси ҳам олинди.

5 дақиқа қўшиб берилди.

90. ГООООООООООЛЛЛЛ!! "Барселона" ҳимоясидаги пала-партишликлар натижасида Модрич рақиб постини осонлик билан ишғол қилди.

89. Куртуаааааа!!! Мессининг паси Бретуэйтга аталганди. Куртуа тўпга пешвоз чиқди.

86. НЕТОООООООО!!!! Дахшаттттт!!! Рамоснинг кучли зарбасини Нето оёқлари ёрдамида қайтарди!

85. ЗАРБАААААААА!! Крооснинг икки кучли зарбасини Нето қайтарди!!! Ухх нуқта қўйилиши мумкин эди!

81. "Барселона" бир йўла 3 ўзгариш қилди, "Реал"да эса Родри майдонга тушди. Умуман олгада иккинчи бўлимда "Реал" "Барселона"ни тўлиқлигича назорат қилмоқда.

79. "Барселона" жуда хавфли нуқтадан жарима зарбасига эга бўлганди. Мессининг зарбасини жонли девор қайтарди.

78. Месси "Реал" жарима майдончаси ичига кириб бораётганди. Ҳимоячилар амаллаб тўпни олиб қўйишди.

76. УХХХХХ!!! Варан бўш қолган дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтариб юборди!

75. "Барселона" хавфли нуқтадан жарима зарбасига эга бўлди.

70. УХХХХ!! Рамоснинг тепган тўпи Вараннинг қўлига теккандек кўринди. Такрорий лавҳада Вараннинг қўли танасига ёпишиб турганини кўрдик. Ўйин давом этади.

67. Коутиньо "Реал" жарима майдончаси ичида пайдо бўлди ва зарба йўллади. Тўп йўлига Варан тўғаноқ бўлди.

63. ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Рамооосссссс!!! Сардор жамоани яна бир бор ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда!

62. ПЕНАЛЬТИИИ!!! Ланглега сариқ!!! "Реал" яна бир бор ҳисобда олдинга чиқиб олиш имконияти бор. Тўп олдида Рамос!

61. Умуман олганда, Лангле Рамоснинг кийимидан тортганди. ВАР ишга тушди, бош ҳакам экраннинг ёнида.

59. Рамос симуляция ишлатганини биттада пайқагандим. Крооснинг тўп узатишидан кейин "Эл Капитано" ўзини ўзи йиқитди.

57. Бенземанинг кучли зарбаси анчагина ноаниқ кетди. Унинг "прицели" яхши ишламаяпти бугун.

54. ЗАРБАААААА!! Коутиньонинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди.

52. ЗАРБААААААА!! Фати Рамос таъқиби остида ўткир бурчакдан Куртуа дарвозасини нишонга олди. Ноаниқ. Иккинчи темпдаги ҳужумда Альба тўпни марказдаги Фатига оширганди. Бу сафар пас мўлжалга етиб бормади.

51. Каземиронинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

48. "Реал" иккинчи таймни ҳам яхши бошлади. Кетма-кет иккинчи бурчак зарбасини Тони Кроос амалга оширди. Рамоснинг боши билан берган зарбаси ноаниқ кетди.

46. ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга қайтишга тайёрланишмоқда. Биз ҳам экран қаршисига яхшироқ жойлашамиз.

Ажойиб бошланган тайм зерикарли темпда якунланди. Иккинчи 45 дақиқаликни кутамиз.

45+1. Винисиус узоқ масофани босиб ўтиб, қанотдан тўпни марказга оширмоқчи бўлди. Ягона вариант эди бу, тажрибали Пике ҳам буни ўқиди ва тўпни бурчакка чиқариб юборди.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. "Реал" таркибида мажбурий ўзгариш. Начо ўрнини Васкес эгаллади.

41. Начонинг ўнг қанотдан марказга оширган тўпини Пике қайтариб юборди.

39. "Барселона" хавфли ҳужум уюштирганди. Куртуа хавфни бартараф этди.

35. Месси ҳужум марказидаги "бўлажак Месси" Ансу Фати томон пас берганди. Тўп Куртуанинг ўлжаси бўлди.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, ушбу ўйиндан ташқари сиз айни пайтда UFC 254 турнири тафсилотлари билан ҳам ОНЛАЙН РАВИШДА танишиб боришингиз мумкин. Кечанинг марказий жангида Хабиб - Гэтжи тўқнашуви бўлади. Унгача эса ўзбекистонлик Лилия Шакирова жанг қилади.

29. Йўқ, кутганимдек, пенальти белгиланмади. Такрорий лавҳада Каземиро аввалига тўпга тегингани ва кейинчалик Мессини йиқитгани кўринганди.

28. УХХХХХ!! Месси доимгидек "Реал" ҳимоячисини алдаб ўтганидан кейин фол ишлатгандек бўлишди. ВАР ишга тушди. Умуман олганда Каземиро аввалига тўпга ўйнаган.

24. ЗАРБАААААА!!! Қанотдан оширилган тўпга Бензема кучли зарба йўллади. Нето ҳам тўпни қайтарди!

24. ТИБОООООО!!! Ажойиб сейв!!! Месси ҳимоячини алдаб ўтди ва зарба берди. Тибо унинг ҳаракатини ўқиди ва тўпни қайтарди. 

23. УХХХХ!!! Бурчакдан оширилган тўпга Варан боши билан зарба йўллаганди. Аввал дарвозабон ва кейинчалик Пике тўпни қайтариб юборди.

21. Ўйиндан олдин тахминларни сўрашганида 1:1 деган эдим)

19. ЗАРБААААААА!!! Месси икки рақибини алдаб ўтди (унгача оёғидан зарба қабул қилиб олди) ва Куртуа дарвозаси томон зарба йўллади. Тибо тўпни ушлаб олди.

15. Коутиньонинг зарбасини Куртуа ушлаб олди.

14. "Барселона"нинг кичик босими тугади. Фатининг қанотдан марказга оширган тўпини Рамос қайтариб юборди.

12. УХХХХХ!!! "Барселона" хавфли ҳужум уюштираётганди. Де Йонгнинг Мессига оширган паси ўтмади.

11. Кўриб турибмизки, урилган икки голда ҳам ҳимоячиларнинг бўш ўйинлари сабаб бўлмоқда.

9. ГОООООООООООЛЛЛ!!! Альбанинг қанотдан оширган тўпини Ансу Фати осонлик билан дарвозага йўллади. Ҳисоб тенглашди!!! Ажойиб старт учун раҳмат йигитлар!

5. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!! ВААЛЬЬВЕЕЕРДДЕЕЕЕЕ!!! Бенземанинг ажойиб пасидан кейин Федерико кучли зарбаси билан "Камп Ноу"да ҳисобни очмоқда!

4. "Барселона" илк вазиятни яратишга ҳаракат қилди. Ансу Фатига оширилган тўпни Куртуа ушлаб олди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Оз қолмоқда. Сабрсизлик билан кутяпмиз биз ҳам.

- Ўйин бошланишига оз вақт қолмоқда. Айни дамда унчалик яхши ҳолатда бўлмаган икки жамоа ҳам бугун юқори сифатли ўйин намойиш қилиб беришларига умид қиламиз.

- Телеграмдаги саҳифамизда бугунги ўйин учун кичик сўровнома уюштиргандик. Мадридликлар кўп экан)


- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари. Барчамиз тунларни, кунларни санаб, ушбу ўйинни кутгандик. Ниҳоят, дунёни иккига бўлувчи учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда.

Рейтинг: +56   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика