"Эл-Классико"да голсиз дуранг қайд этилди
19 дек 2019 01:55
Янгиликлар
Барселона |
Примера Дивизион . 10-тур 19/12/2019, 00:00 0
:
0
Тугади
|
Реал Мадрид |
Стадион: Camp Nou, 93426 томошабин
Бош ҳакам: Alejandro Hernandez
"Барселона" – "Реал" 0:0
"Камп Ноу"
"Барселона": Тер Стеген, Семеду (Видаль, 55), Лангле, Альба, Серджи Роберто, Ракитич, де Йонг, Пике, Суарес, Месси, Гризманн (Фати, 83).
"Реал": Куртуа, Менди, Варан, Рамос, Карвахаль, Кроос, Вальверде (Модрич, 80), Иско (Родриго, 80), Каземиро, Бэйл, Бензема.
Огоҳлантиришлар: Ракитич (21), Суарес (40), Лангле (45), Каземиро (66), Бэйл (70), Иско (76), Рамос (78), Карвахаль (90).
Учрашув якунланди! 0:0
90+2. Карвахаль майдон марказида Фатини йиқитди ва сариқ карточка билан жазоланди.
90. Учрашув асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
89. "Барселона" ҳужумга ўтди. Фати тўпни Суаресга узатди, Луис эса ноқулай вазиятда туришига қарамай зарба берди ва тўпни олдирди.
87. Фати ўз жамоаси учун бурчак зарбаси ишлаб олди. Бурчак зарбасидан сўнг Суарес тўпга зарба берди, аммо ноаниқ.
83. Ўзгариш: Гризманн ўрнига Ансу Фати майдонга тушди.
82. Бэйл тўп учун курашда Лангле билан тўқнашиб кетди ва унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
80. Ўзгариш: Иско ўрнига Родриго, Вальверде ўрнига Модрич майдонга тушди.
78. Карточка олиш навбати Рамосга келди. Серхио Мессини тўхтатиб қолгани учун жазоланди.
76. Гризманнга қарши қўпол ўйнаган Иско сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
74. "Барселона" тезкор ҳужум амалга оширди ва у Суареснинг ноаниқ зарбаси билан якун топди.
72. ГОЛ! ЙЎҚ! Ён ҳакам байроқчасини кўтарди. ВАРга мурожаат қилиняпти. Ҳакам голни ҳисобга олмади ва офсайд деб ҳисоблади.
72. ЗАРБА! Де Йонг ўзи ҳужумни ташкил қилиб, уни ўзи якунлашга уринди, бироқ зарбадан сўнг тўп тўғри Куртуа қўлига бориб тушди.
70. Бэйл яна вазият қаҳрамони. Гарет хорди Альбага нисбатан қоида бузиб, қарши ҳужумни олдини олишга уринди, аммо ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.
68. БЭЙЛ! Уэльслик қарши ҳужумнинг сўнгги пасини қабул қилди ва дарвозага зарба берди. Ноаниқ.
67. Месси жонли деворни нишонга олди ва энди ҳужум қайтадан ташкил қилинади.
66. Касемиро Суаресга нисбатан қоида бузди ва сариқ карточка билан жазоланди. Лионель Месси бу масофадан ўзини синаб кўриши мумкин.
60. "Реал" жарима майдончачси ичида хавфли вазият содир бўлди ва у Суареснинг йиқилиши билан якунланди. Ҳакам қоида бузилмаганини кўрсатди.
58. "Барселона" "Реал" тактикасини қўллашга уриниб кўрди. Серхи Робертонинг ҳаволатиб узатган тўпини Куртуа эгаллаб олди.
55. Ўзгариш: Семеду ўрнига Видаль майдонга тушди. Серхи Роберто энди ўнг қанот ҳимоячиси ролини бажаради, чилилик эса марказда ҳаракат қилади.
54. Бугунги баҳсни кўриш учун стадионга 93 426 нафар мухлис ташриф буюрипти.
53. Артуро Видаль майдонга тушишга тайёргарлик кўрмоқда. Олдинроқ, Видаль асосий таркибда ўйнамагани учун тоннги машғулотларни тарк этгани ҳақида хабарлар ўқиган эдик.
49. Месси икки футболчини алдаб, рақиб майдончасига ёриб кирди, аммо унинг узатмаси манзилигача етиб бормади, чунки ҳимоячи бунга имкон бермади.
48. Зинедин Зидан танаффусда йигитларга режа иш бераётганини айтган шекилли, меҳмон жамоа вакиллари биринчи бўлимдаги каби қанотлардан узатмалар орқали ҳужум қилмоқда.
46. Иккинчи бўлим бошланди. Таркибларда ўзгариш бўлгани йўқ.
01:00. Жамоалар майдонга қайтишмоқда.
Юри де Йонг (Френкнинг укаси) ва Микки Кименей (Френки де Йонгнинг севган қизи)
00:47. Биздан узоқлашманг, учрашувдан энг қайноқ суратларни тақдим этамиз.
ТАНАФФУС!
44. ВАЛЬВЕРДЕ! Йўқ бу мураббий эмас, бу "Реал" футболчиси. Федерико тер Штеген дарвозасига аниқ зарба берди, бироқ германиялик посбон бу сафар ҳам ишончли ўйнади.
43. "Барселона" "Реал" дарвозаси олдида прессинг уюштирди, аммо тўпни олиб қўя олмади.
41. МЕССИ! Лео тўпни Альбага жуда қулай узатиб берди. Хорди эса дарвозага зарба бера олмади.
40. Луис Суаресга сариқ карточка кўрсатилди. Уругвайлик Касемиронинг оёғини босиб олган экан.
35. Семеду ўз қанотидан ажойиб ҳужум бошлади, аммо елкама-елка курашда Менди устун чиқди ва тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.
34. Ўйин темпи бироз пасайди. Жамоалар нафас ростлаб олишмоқда.
30. "Барселона" ҳужумга ўтди. Альба тўпни рақиб майдонига кириб бораётган Серхи Робертога узатди, тўп қайтарилди. Қайтган тўпни Месси дарвозага йўллади ва бу сафар ҳам зарба қайтарилди.
28. "Реал" футболчилари тўпни қанотдан-қанотга узатиб, тўпни рақиб майдончасига ҳаводан узатишга ҳаракат қилишмоқда. Зинедин Зиданнинг тактикаси Каталония клубига жиддий муаммолар туғдирмоқда.
25. "Реал" футболчиси тўпни ўнг қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига ташлади. Германиялик посбон тўпни қайтарди, қайтган тўп яна "Барселона" дарвозасига йўлланди. Бу сафар ҳам тер Штеген ўз жамоаси жонига оро кирди.
24. "Барселона"да фақат Месси фаол, "Реал"да эса деярли барча футболчилар жон жаҳти билан ҳаракат қилмоқда.
21. Учрашувдаги дастлабки сариқ карточка Ракитичга кўрсатилди. Иван Искони очиқчасига тўхтатиб қолди.
19. "Барселона" жарима майдончасига бўлаётган узатмалар Вараннинг қўполлиги туфайли тўхтади. Ҳакам фол борлигини қайд этди.
18. Бурчк зарбалари давом этмоқда, ҳаводаги курашда фақат "Реал" зафақ қучяпти, аммо тўп дарвозага кираётгани йўқ. Ҳар сафар ҳимоячилар хавфни бартараф қилишмоқда.
17. Касемиро узоқдан зарба бериб, рақиб дарвозасини ишғол қилишга уринди, тўп "Барса" футболчисига тегиб майдонни тарк этди. Бурчакдан узатилган тўпни Касемиро бош билан дарвозага бурди ва чизиқ устида Пике тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. Ҳужум давом этмоқда...
11. "Барселона" тезкор ҳужум амалга оширди. Альба ўз қанотида тўпни қабул қилиб, уни рақиб жарима майдончаси ичига узатишга қарор қилди, аммо тўп Карвахалга тегиб қайтди, ҳамма тўп қўлга тегди деб ўйлади, бироқ такрорий лавҳада бундай эмаслиги маълум бўлди.
10. Учрашувдаги дастлабки аниқ зарба Бензема ҳисобига ёзилди. Карим Исконинг ажойиб узатмасидан сўнг дарвозага ноқулай турган бўлса ҳам зарба беришга қарор қилди. Тер Штеген тўпни ушлаб олди.
9. Месси бугун одатдагиданда фаолроқ. У ярим ҳимоя ва ҳимояда жамоадошларига ёрдам беряпти. Бунақасини ҳар доим ҳам кўравермайсиз.
5. Серхио Рамос "Эл-Классико"лар рекордчисига айланди. Испаниялик сардор бугун 43 марта ушбу тўқнашувда иштирок этмоқда.
4. Месси ажойиб ҳужумни бошлаб берди. Лео олдинга ўтаётган Хорди Альбани кўрди ва тезлик билан тўпни унга узатди, ҳимоячи эса ўзигача етиб келган тўпни тезда Суаресга йўллашга ҳаракат қилди, аммо пас манзили ноаниқ бўлди.
2. Вальверде дастлабки таркибга Серхио Бускетсни қўшган эди, аммо бир неча дақиқа ўтиб мураббий Бускетс ўрнига Ракитични таркибга киритди.
1. Учрашув бошланди. Таркиблар билан пастроқда танишиб олишингиз мумкин.
--------------------------------------------------------------------------------------------------------
23:57. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
23:54. Одатга кўра, "Барселона" ва "Реал" президентлари учрашувни стадион трибунасидан биргаликда томоша қилишади.
23:52. Маълумотларга кўра, бугун тонгда Артуро Видаль асосий таркибда тушмаслигини эшитганидан сўнг машғулотни тарк этган экан.
23:49. "Реал" ва "Барселона" стадионга устида ҳеч қандай ёзуви бўлмаган автобусларда кириб келишди. Бу иш хавфсизлик нуқтаи назаридан қилинган.
23:41. Бугунги учрашувни бошқариб борадиган бош ҳакам Алехандро Эрнандес Эрнандес ҳақида қизиқарли маълумотлар:
1) Ушбу рефери бир неча йилдан бери ЛаЛигада ишлаётган бўлишига қарамай, у ҳеч қачон еврокубоклар плей-оффида ўйин бошқармаган
2) Эрнандес Эрнандес 2017 йил "Барселона"нинг "Бетис" дарвозасига урган тоза голини ҳисобга олмаган. Ўшанда тўп чизиқни тўлиқ кесиб ўтган эди
3) Алехандро "Реал" иштирокидаги 20та учрашувда ишлаган. Уларнинг 12таси "Реал"нинг ғалабаси, 6таси мадридликларнинг мағлубияти билан якунланган. Қолган 2таси дуранг
4) Эрнандес Эрнандес 3та "Эл-Классико"да 20та сариқ ва 3та қизил карточка кўрсатган.
23:37. "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе айни дамда ўғли билан "Камп Ноу" стадионида экан.
"Барселона" - "Реал"
"Барселона": Марк-Андре тер Штеген, Нелсон Семеду, Жерар Пике, Клеман Лангле, Жорди Альба, Серджи Роберто, Иван Ракитич, Френки де Йонг, Лионель Месси, Луис Суарес, Антуан Гризманн.
"Реал": Тибо Куртуа, Даниэль Карвахаль, Рафаэль Варан, Серхио Рамос, Ферлан Менди, Тони Кроос, Каземиро, Федерико Вальверде, Гарет Бэйл, Карим Бензема, Иско.
Фикрлар