"Барселона", "Реал Мадрид", "Манчестер Сити" ва бошқа клублар АҚШдаги мавсумолди ўйинларда иштирок этади

Оқил Абдубарноев
20 мар 2024, 00:53
АҚШда бўлиб ўтадиган мавсумолди ўйинларида Европанинг бешта етакчи клуби иштирок этади.

27 июлдан 6 августга қадар бешта жамоа Soccer Champions Tour доирасида олтита ўйин ўтказади.

"Барселона", "Реал" ва "Милан" уч, "Манчестер Сити" икки, "Челси" эса бир маротаба майдонга тушади.

Учрашувлар Нью-Ёрк, Орландо, Чикаго, Нью-Жерси, Балтимор ва Шарлотта шаҳарларида бўлиб ўтади.

Режалаштирилган ўйинлар:

«Манчестер Сити» – «Милан» (27 июль)

«Барселона» – «Манчестер Сити» (30 июль)

«Милан» – «Реал» (31 июль)

«Реал» – «Барселона» (3 август)

«Барселона» – «Милан» (6 август)

«Реал» – «Челси» (6 август).

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: The Athletic