

"Sport" хабарига кўра, клуб январь ойидаги трансферлар учун 75 миллион евро ажратади. Агарда футболчилар сотиб юборилса, ушбу сумма миқдори кўпайиши эҳтимоли бор. Раҳбарият эндиликда асосий эътиборни 25 ёшгача бўлган футболчиларга қаратади.
Шунингдек, йиғилишда Филиппе Коутиньонинг ҳам масаласи кўтарилган. Қайд этилишича, раҳбарлар унинг қолиш эҳтимолини жуда паст баҳолашган. Ундан ташқари, айни пайтда "Бавария" ҳам футболчини сотиб олишни истамаяпти.



